- Advertisement -
14 сентябрь куни Тошкент метрополитени хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланиб, метро тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди.
Аввалги рекорд жорий йилнинг 8 май куни ўрнатилган бўлиб, ўшанда 1 117 061 нафар йўловчи ташилган эди. Метрополитен мутахассислари октябрь ойида кунлик йўловчилар оқими 1,2 миллион нафарга етишини прогноз қилмоқда. Шу муносабат билан 1 200 000-йўловчини аниқлаб, унга махсус имтиёз ёки совға тақдим этиш режалаштирилган.
Маълумот учун, 2026 йилда харид қилиниши кўзда тутилган 14 та замонавий ҳаракат таркибининг барчаси Тошкент метрополитени вагонлар паркига тўлиқ етказиб берилган.


