Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан Ўзбекистон-Арманистон муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон-Арманистон муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, саноат кооперацияси соҳасида янги қўшма лойиҳаларни тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғловчи логистика ва транспорт коридорларини ривожлантириш орқали минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини билдирди.

Ўзбекистон Президенти Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик келишувини имкон қадар тезроқ тузиш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. Ушбу келишув минтақавий барқарорлик ва барқарор ривожланиш учун муҳим асос бўлишини таъкидлади.

Суҳбат давомида, шунингдек, БМТ ва МДҲ доирасидаги тадбирларни ҳам ўз ичига олган яқин истиқболдаги икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хорижга кетаётган болани мактабдан чиқариш учун энди онлайн ариза етарли

Ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан мактабдан чиқариш хизмати my.gov.uz порталида тўлиқ онлайн шаклга ўтказилди. Аризани 18 ёшга тўлмаган ўқувчининг ота-онаси...

Больше похожих статей