«XushnudbekUz» 1 миллиард сўмлик таълим грантини эълон қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

«XushnudbekUz» Telegram канали талабалар учун жами 1 миллиард сўмлик таълим грантини эълон қилди. Грант юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Унда етим, чин етим ва ногиронлиги бўлган талабаларга устуворлик берилади.

Грант мамлакатдаги давлат, нодавлат ва диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган бакалавриат талабалари учун мўлжалланган. Барча босқичлар ва кундузги, кечки, масофавий ҳамда сиртқи таълим шакллари қамраб олинади.

Жами 100 нафар талаба грант соҳиби бўлади. Шундан камида 5 нафари Тошкент давлат юридик университети талабалари бўлиши белгиланган.

Ҳар бир ғолибга 10 миллион сўмдан таълим гранти ажратилади. Грантларнинг умумий миқдори 1 миллиард сўмни ташкил этади.

Номзодларни баҳолашда академик ўзлаштириш ва ижтимоий ҳолат асосий мезонлардан бўлади. Анкета якунида тақдим этиладиган эссе ҳам танловда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳужжатлар 15 сентябрь соат 23:59 гача қабул қилинади. Ғолиблар жамоатчилик вакилларидан тузилган махсус комиссия томонидан аниқланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

15 сентябрдан расмий валюта курсини ҳисоблаш тартиби ўзгаради

2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон Марказий банкининг расмий валюта курсларини шакллантириш ва эълон қилиш амалиёти такомиллаштирилади. Эндиликда расмий курсни ҳисоблашда...

Больше похожих статей