Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтинни Ҳиндистонга ноқонуний олиб чиқишга чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Наманган аэропортида 1,1 млрд сўмлик қимматбаҳо металлни Ҳиндистонга ноқонуний олиб чиқишга уриниш аниқланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида «Наманган – Деҳли» йўналишида учмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро текширилди.

Улар ички аъзоларидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланиб, 555 грамм қуйма олтин бўлаклари ва 200 грамм заргарлик буюмларини яширинча олиб чиқишга урингани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган қимматбаҳо металлларнинг умумий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинчи билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ташқи...

Больше похожих статей