- Advertisement -
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистондан 5 422 киши хорижий давлатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган.
Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 129 кишига ёки 2,3 фоизга кам.
Кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон – 83,0 фоиз ва Россия – 14,1 фоиз ҳиссасига тўғри келган.
🇺🇿 Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар:
Қорақалпоғистон Республикаси – 1 899 нафар;
Тошкент вилояти – 1 431 нафар;
Навоий вилояти – 1 203 нафар;
Тошкент шаҳри – 492 нафар.


