Саида Мирзиёева Қатарда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасини очди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатардаги Ислом санъати музейида «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасини очди. Тадбир Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Экспозициядан Ўзбекистон музейлари ва Қатар коллекцияларига киритилган ноёб экспонатлар ўрин олган. Унда ислом дини тарқалишидан олдинги давр, Сомонийлар ва Темурийлар даврига оид осори-атиқалар намойиш этилган.

Кўргазма тарихий мероснинг бугунги давргача бўлган босқичларини қамраб олади. Унда анъанавий ҳунармандчилик ва тўқимачилик санъати намуналари ҳам тақдим этилган.

Лойиҳа Қатар аҳолиси ва меҳмонларини Ўзбекистон тарихи билан яқиндан таништиришга хизмат қилади. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.

Шу куни «Ektashif Uzbekistan» кўргазмаси ҳам очилди. У Қатарнинг етти нафар ҳунармандлари Тошкент, Самарқанд ва Бухорога қилган ижодий сафари натижаларини намойиш этади.

Экспозицияда ўзбек маданиятидан илҳомланган заргарлик буюмлари ва нафис гиламлар жой олган. Шунингдек, қадимий хаттотлик услубидаги ишлар ва сафар давомида олинган фотосуратлар тақдим этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Германиядан туристлар оқими 27 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 26,1 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф...

Больше похожих статей