- Advertisement -
2026/2027 ўқув йилидан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида биринчи смена дарслари соат 08:00 да бошланади.
Шу тариқа, биринчи сменада ўқийдиган талабалар аввалгидан бир соат эртароқ дарсга келишларига тўғри келади.
Жадвалдаги ўзгариш пойтахтда жамоат транспортига тушадиган юкламани камайтириш ва эрталабки тирбандликларни қисқартиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Янги тартиб ўқув йили бошидан амал қилади.


