- Advertisement -
Тошкентда илк Silk Road Finance & Technology Forum ўз ишини бошлади.
Форум Ўзбекистон Марказий банки ва Сингапур Валюта бошқармаси томонидан ташкил этилган нотижорат ташкилот — Global Finance & Technology Network ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Тадбирда давлат органлари вакиллари, тартибга солувчи идоралар, инвесторлар ҳамда технологик компаниялар асосчилари иштирок этмоқда.
Форум тадбирлари CAEx халқаро кўргазмалар маркази ва Ислом цивилизацияси маркази майдонларида бўлиб ўтади.


