- Advertisement -
«Veolia Energy Tashkent» компаниясининг диспетчерлик хизматига тегишли t.me/VeoliaOperativMarkazi Telegram гуруҳи ўз фаолиятини тўхтатди.
Эндиликда иссиқлик таъминоти билан боғлиқ мурожаатларни юбориш, зарур маълумотларни олиш ва масалаларни ҳал қилиш учун компаниянинг расмий @vet_pokazaniya_bot Telegram-ботидан фойдаланиш мумкин.
Бот орқали фойдаланувчилар мурожаат юбориши, керакли маълумотларни олиши ҳамда «Veolia Energy Tashkent»нинг янгиликлари ва муҳим эълонларидан хабардор бўлиши мумкин.


