Тадбиркорлик субъектларига нисбатан текширув ва жарималар тартиби енгиллаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Кичик бизнес фаолиятида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмайдиган масалалар бўйича текширувларга уч йил муддатга мораторий жорий этилади.

Ўрта ва йирик тадбиркорлар корхонасини ихтиёрий профилактик аудитдан ўтказиши мумкин бўлади. Бундай аудит хулосаси солиқ органлари томонидан тан олинади.

Аниқланган камчиликларни бартараф этган тадбиркорга жарима қўлланмайди. Шунингдек, бир йил ичида такрорий текширув ўтказиш фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади.

Келаси йилдан тадбиркорлар ва давлат ўртасидаги низоларда «тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси» тамойили амал қилади. Унга кўра, тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча унга жарима ёки бошқа таъсир чораси қўлланмайди.

Шунингдек, биринчи марта йўл қўйилган хато учун огоҳлантириш тартиби жорий этилади. Агар қоидабузарлик одамлар ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига зарар етказмаган бўлса, тадбиркорга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига қўлланиладиган барча турдаги жарималар миқдори ўртача икки бараварга камайтирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей