Президент аэропорт ва темир йўлни боғлайдиган Ўзбекистондаги биринчи лойиҳа билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропорти ва Хива темир йўл бекатини боғлайдиган янги темир йўл линияси билан танишди.

Қиймати 225млрдсўм бўлган лойиҳа доирасида Урганч халқаро аэропорти ва темир йўл вокзалини боғловчи 11 километрлик янги темир йўл линияси қурилди. Ушбу йўналишда соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланадиган Хитойда ишлаб чиқарилган CR200J электропоезди қатнови йўлга қўйилмоқда.

Янги йўналиш орқали йилига қарийб 650минг нафар маҳаллий ва хорижлик сайёҳни ташиш имконияти яратилди. Хива ва Урганч ўртасидаги қатнов вақти икки баробар қисқариб, 80 дақиқадан 40 дақиқага тушади. 30 га яқин янги иш ўрни ташкил этилди.

Эътиборлиси, аэропорт ва темир йўлни бевосита боғлайдиган бундай лойиҳа мамлакатимизда биринчи марта амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзаков ходимларни ишдан соат 18:00 да чиқишга чақирди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков пойтахт маъмурияти ходимларидан иш вақти тартибига қатъий риоя қилишни талаб қилди. Унинг таъкидлашича, ходимлар ишни...

Больше похожих статей