Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ)да Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) ойлиги доирасида БРМ да кўзда тутилган мақсад ҳамда вазифаларнинг ҳудудларда амалга оширилиши ва Ихтиёрий маҳаллий шарҳларни тайёрлашга бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарда 14 та ҳудуддаги 41 та олий таълим муассасасининг 100 нафардан ортиқ олим ва тадқиқотчилари иштирок этди. Тадбир давомида БРМни ҳудудий даражада амалга ошириш, халқаро тажрибадан фойдаланиш ҳамда Ихтиёрий маҳаллий шарҳларни (VLR) тайёрлашнинг Ўзбекистон учун аҳамияти муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳудудларда БРМ кўрсаткичларини мониторинг қилиш, илмий-тадқиқотларнинг натижаларидан самарали фойдаланиш ва ҳудудларни ривожлантиришни Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.


