Тошкентда 780 дан зиёд шифокорлик ўрни бўш қолмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва кадрлар билан таъминланганлик ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда унга қарашли тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Унда йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ва йил якунига қадар белгиланган вазифалар таҳлил қилинди.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 3,2 миллион аҳолига 72 та оилавий ва 12 та кўп тармоқли поликлиника ҳамда 43 та шифохона хизмат кўрсатмоқда.

Тиббиёт муассасаларида 7 мингдан зиёд шифокор ва 15,5 минг нафардан ортиқ ҳамшира фаолият юритмоқда. Кадрлар билан таъминланганлик даражаси 95 фоизни ташкил этган. Айрим туманларда оилавий шифокорлар билан таъминланиш кўрсаткичи эса пастлигича қолмоқда.

Пойтахт тиббиёт муассасаларида 780 дан зиёд шифокорлик ва қарийб 1 360 та ҳамширалик лавозими бўш турибди. Бу ҳолат тиббий хизмат сифатига таъсир қилаётган омиллардан бири сифатида қайд этилди.

Шунингдек, профилактик кўрик ва скрининг тадбирларини ўтказиш кўрсаткичлари ҳам тўлиқ бажарилмаган. Профилактик кўриклар 90 фоиз, скрининг тадбирлари эса 91 фоиз даражасида бажарилган.

Йиғилишда тиббиёт муассасалари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Банкларда 500 долларгача бўлган нақд хорижий валютани ҳужжатсиз харид қилиш мумкин

Ўзбекистонда банкларда нақд хорижий валютани ҳужжат тақдим этмасдан харид қилиш лимити оширилди. Вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш тартиби...

Больше похожих статей