Имтиёзли транспорт хизматлари рақамлаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда имтиёзли транспорт хизматларидан фойдаланиш тартибини рақамлаштириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилди. Улар Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

Бугунги кунда 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган 48,4 мингдан зиёд фуқаро транспорт имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 2025 йилда мазкур тоифадаги шахслар транспорт хизматларидан 1,7 миллион марта фойдаланган.

Янги тартибга мувофиқ, 11 тоифага кирувчи фуқаролар ҳаво, темир йўл ва шаҳарлараро транспортда бепул ёки 50 фоизлик чегирма асосида сафар қилиши мумкин бўлади.

Шу билан бирга, қоғоз талонлар амалиёти бекор қилинади. Энди чипта харид қилишда ID-карта ёки биометрик паспортни тақдим этишнинг ўзи кифоя қилади. Имтиёз ҳуқуқи «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик текширилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб эса имтиёзли авиа, темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталарини «Baraka» ижтимоий карта мобил иловаси орқали онлайн харид қилиш имконияти яратилади.

Тақдимот якунида давлат раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, янги хизматларни ҳудудларда самарали жорий этиш ва белгиланган вазифалар ижросини қатъий назорат қилиш бўйича топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда уйнинг ноқонуний бузилиши ва рухсатсиз қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида «New Port» турар-жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат...

Больше похожих статей