Давлат шаҳарсозлик кадастри геоахборот порталида қандай маълумотлар жамланган?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги dshk.shaffofqurilish.uz геоахборот портали орқали шаҳарсозлик соҳасига оид турли маълумотлар очиқ тақдим этилмоқда.

Хусусан, порталда шаҳар ва туманларнинг бош режалари, функционал зоналар, реконструкция, реновация ва консервация ҳудудлари харита кўринишида жойлаштирилган. Бу маълумотлар ҳудудларни ривожлантириш истиқболини баҳолаш имконини беради.

Шунингдек, қурилаётган объектлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг жорий ҳолати, буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар, QR-паспорт орқали объектга оид ҳужжатлар билан танишиш имконияти ҳам мавжуд.

Порталда ноқонуний қурилишлар реестри, сейсмик хавф хариталари, акселерограмма маълумотлари, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари ҳақидаги маълумотлар ҳам жойлаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонлик шахматчи Испаниядаги халқаро турнирнинг аёллар баҳсида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Испанияда бўлиб ўтган Granada Chess Open 2026 халқаро шахмат турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсида ғолиб бўлди. Тўққиз...

Больше похожих статей