Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги dshk.shaffofqurilish.uz геоахборот портали орқали шаҳарсозлик соҳасига оид турли маълумотлар очиқ тақдим этилмоқда.
Хусусан, порталда шаҳар ва туманларнинг бош режалари, функционал зоналар, реконструкция, реновация ва консервация ҳудудлари харита кўринишида жойлаштирилган. Бу маълумотлар ҳудудларни ривожлантириш истиқболини баҳолаш имконини беради.
Шунингдек, қурилаётган объектлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг жорий ҳолати, буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар, QR-паспорт орқали объектга оид ҳужжатлар билан танишиш имконияти ҳам мавжуд.
Порталда ноқонуний қурилишлар реестри, сейсмик хавф хариталари, акселерограмма маълумотлари, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари ҳақидаги маълумотлар ҳам жойлаштирилган.


