Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон етакчилари Қирғизистондаги илк халқаро даражадаги гольф клубини очди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Чўлпонота шаҳридаги расмий тадбирлар доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон етакчилари билан биргаликда Қирғизистондаги биринчи халқаро даражадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Давлат раҳбарларига янги мажмуанинг замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси тақдим этилди. Қайд этилишича, мазкур лойиҳа спорт туризмини ривожлантириш, гольф спорт турини оммалаштириш ҳамда Қирғизистон туризм соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини оширишда муҳим қадам бўлади.

Маросим иштирокчилари Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва қардош Қирғизистон халқини янги мажмуанинг очилиши билан табриклаб, ушбу иншоот мамлакатнинг туризм салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутиши ва туризм ҳамда спорт соҳасидаги янги йирик ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи ва Департамент бошлиғи ўринбосари устидан суд жараёни бошланди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимджанов ва Бош прокуратура ҳузуридаги...

Больше похожих статей