Шавкат Мирзиёев: «Манас» ордени бутун Ўзбекистон халқига бўлган ҳурмат рамзидир

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг олий давлат мукофоти — I даражали «Манас» ордени билан тақдирлангач, мазкур мукофотни бутун Ўзбекистон халқига бўлган биродарона ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида қабул қилишини билдирди.

Давлат раҳбари Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга самимий миннатдорлик изҳор этиб, тақдирлаш маросими икки давлат муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилган тарихий кунда бўлиб ўтганини алоҳида таъкидлади.

Президентнинг қайд этишича, мазкур орден у учун алоҳида аҳамиятга эга. У Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларини ўзаро яқин, кўп асрлик дўстлик ва қардошлик ришталари боғлаб турганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ушбу юксак мукофот келгусида ҳам икки давлат манфаатлари йўлидаги ҳамкорликни янада фаол давом эттириш учун қўшимча куч ва ишонч бағишлашини билдирди.

Президент орденни шахсий мукофот сифатидагина эмас, балки бутун Ўзбекистон халқига кўрсатилган юксак ҳурмат белгиси сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Давлат раҳбари, шунингдек, Садир Жапаровнинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишдаги ҳиссасини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистондаги президентлик сайловларидан кейин Садир Жапаровни биринчи бўлиб табриклаган раҳбарлардан бири бўлган ва унда ўз халқи манфаатларини устувор қўядиган давлат арбобини кўрган.

Президент икки мамлакат ўртасида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш осон кечмаганини, бу жараён ҳар икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродасини талаб қилганини қайд этди.

Унинг таъкидлашича, иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланишигача Ўзбекистон ва Қирғизистон узоқ ва мураккаб босқичларни босиб ўтган. Бугун эришилган ҳамкорлик даражаси эса қўшма саъй-ҳаракатлар самараси ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида Ўзбекистон Қирғизистоннинг тараққиёти ва амалга оширилаётган ислоҳотларни доим қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, икки мамлакат бундан буён ҳам қардош ва иттифоқчи давлатлар сифатида ҳамжиҳатликда фаолият юритишини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди

Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Садир ЖапаровИттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни...

Больше похожих статей