Ўзбекистонда ECODATA экологик ахборот платформаси ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда био хилма-хиллик ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштирувчи ECODATA экологик ахборот тизими ишга туширилди.

Экология миллий қўмитаси маълум қилишича, янги электрон геоахборот базаси экологик маълумотларни ягона рақамли тизимга жамлаш, мамлакатнинг табиий меросини ўрганиш, мониторинг қилиш ва муҳофаза этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

ECODATA платформасининг асосий афзалликларидан бири маълумотларни бевосита дала шароитида йиғиш имкониятидир. Мобил модул орқали мутахассислар кузатувлар ва табиий объектлар ҳақидаги маълумотларни GPS координаталари ҳамда фотосуратлар билан бирга тизимга киритишлари мумкин.

Янги тизимнинг жорий этилиши экологик мониторинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда био хилма-хилликни муҳофаза қилиш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид иш тугатилди, Lombard Odier банки жаримага тортилди

Швейцария суди 27 июль куни хусусий Lombard Odier банкини жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришнинг олдини олиш бўйича етарли...

Больше похожих статей