Президент Ўзбекистонга янги тайинланган тўққиз давлат элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга янги тайинланган Италия, Фаластин, Саудия Арабистони, Қувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбайжон ва Қозоғистон элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Тантанали маросимда давлат раҳбари дипломатларни Янги Ўзбекистондаги фаолияти бошлангани билан табриклаб, бугунги мураккаб геосиёсий вазиятда уларнинг масъулиятли дипломатик фаолияти алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистоннинг мазкур давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент ҳар бир мамлакат билан инвестиция, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа муҳим соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантириш устувор вазифалардан бири эканини қайд этди.

Маросим дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Август ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди

Август ойида ҳарорат фони аста-секин пасая бошлайди. Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июль ойига нисбатан 1,5-2,5...

Больше похожих статей