Август ойида бир қатор ёрқин астрономик ҳодисалар кузатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Фанлар академияси август ойида кузатилиши мумкин бўлган энг қизиқарли астрономик ҳодисалар тақвимини эълон қилди. Унга кўра, ой давомида сайёраларнинг энг қулай ҳолатлари, Персеид метеор ёмғири ҳамда Қуёш ва Ой тутилиши каби муҳим воқеалар рўй беради.

Маълум қилинишича, 2 август куни Меркурий ғарбий элонгация ҳолатига чиқади. Шу куни Қуёш чиқишидан олдин осмоннинг шарқий қисмида сайёрани Ўзбекистон ҳудудидан ҳам ёрқин нуқта сифатида кузатиш мумкин бўлади.

12 август куни тўлиқ Қуёш тутилиши содир бўлади. Бу ҳодиса Россиянинг шимолий қисми, Гренландия, Исландия ва Испания ҳудудларида кузатилади. Бироқ тутилиш Ўзбекистондан кўринмайди.

Шунингдек, 12–13 август кунлари йилнинг энг машҳур астрономик ҳодисаларидан бири — Персеид метеор ёмғири кузатилади. Мутахассислар маълумотига кўра, Swift–Tuttle кометаси қолдиқларининг Ер атмосферасига кириши натижасида бир соат давомида 60 тагача метеорни кўриш мумкин бўлади.

15 август куни эса Венера шарқий элонгация ҳолатига етади. Қуёш ботганидан кейин у осмоннинг ғарбий қисмида энг ёрқин сайёра сифатида кўринади.

28 август куни қисман Ой тутилиши содир бўлади. Бу астрономик ҳодисани Африка, Европа ва Америка қитъалари аҳолиси кузатиши мумкин. Ўзбекистон ҳудудидан эса у кўринмайди.

Август ойида сайёраларни кузатиш учун ҳам қулай шароит юзага келади. Кечқурун Венера, тун давомида Сатурн ва Нептун, туннинг иккинчи ярмида Марс ва Уран, тонг олдидан эса Юпитер ҳамда Меркурийни кузатиш мумкин бўлади.

Мутахассислар осмон жисмларини шаҳар ёруғлиги кам бўлган ҳудудларда ва очиқ об-ҳаво шароитида кузатиш яхшироқ натижа беришини таъкидламоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда аёллардан шаҳвоний эксплуатация мақсадида фойдаланилгани гумон қилинган спа-салон фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳрида Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда спа-салон ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ фаолиятига...

Больше похожих статей