Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 5 соатдан 2,5 соатга қисқаради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтмоқда. Президент ушбу йўл қурилишини мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини ривожлантиришдаги навбатдаги улкан тарихий қадам, деб атади.

Қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган олти полосали замонавий автомагистралнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 92 та кўприк, 28 та йўл ўтказгич ва 60 та туннель типидаги ўтиш жойи қурилади.

Йўлга оғир ва юқори тезликда ҳаракатланадиган транспорт воситалари қатновига чидамли монолит бетон қоплама ётқизилади. Текис ҳудудларда соатига 150 километр тезликда ҳаракатланиш имкони яратилади, замонавий хавфсизлик ечимлари ва рақамли қулайликлар йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтиради.

Янги магистраль ишга тушгач, Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 5 соатдан 2,5 соатга қисқаради. Йўл суткасига 60 мингдан 80 мингтагача транспорт воситасини ўтказади, юк ташиш таннархи эса 20-24 фоизга пасайиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент замонавий туризм маркази сифатида мавқеини мустаҳкамламоқда

2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Тошкентга 3,2 миллион нафар хорижий ва 4,1 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташриф...

Больше похожих статей