Гулистон нефт базаси директори лавозимидан озод этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, Жамият Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов раҳбарлигида нефт базаларининг 2026 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида 98,8 минг тонна нефт маҳсулоти реализация қилиниб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 129 фоизлик ўсиш қайд этилган. 14 та нефт базасидан 11 таси фаолиятини 12,3 млрд сўм соф фойда билан якунлаган.

Шу билан бирга, айрим нефт базаларида маҳсулот реализацияси, АЁҚШлар фаолияти самарадорлиги ва бошқарувдаги камчиликлар танқид қилинди.

Гулистон нефт базаси директори маҳсулот реализацияси пасайгани, корхона зарар билан ишлагани, АЁҚШлар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмагани ҳамда берилган топшириқлар ижроси таъминланмагани сабабли лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Кучлик ва Тўрақўрғон нефт базалари раҳбарларидан тушунтириш хатлари олиниши, Андижон нефт базаси раҳбарига эса сўнгги марта огоҳлантириш берилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентнинг учта туманида сиздириш сабабли газ таъминоти вақтинча ўчирилди

Пойтахтнинг Яшнобод, Миробод ва Сирғали туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Чекловлар Яшнобод туманидаги оралиқ босимли ер ости...

Больше похожих статей