Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилоятида йирик корхоналар фаолияти самарадорлиги ва солиқ тушумлари билан боғлиқ муаммолар танқидий муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, вилоятида йиллик айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона кетма-кет уч йил давомида фаолиятини зарар билан якунлаган. Шу сабабли мазкур корхоналар давлат бюджетига бир сўм ҳам фойда солиғи тўламаган.

Шунингдек, яна 1,5 мингта корхона қўшилган қиймат солиғини тўламасдан, фақат қўшилган қиймат солиғи бўйича чегирмалардан фойдаланиб келгани қайд этилди.

Мазкур ҳолатлар муносабати билан Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Мутасаддиларга ҳудудда корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, солиқ маъмуриятчилигини кучайтириш ҳамда бюджет тушумларини кўпайтириш бўйича таъсирчан чораларни амалга ошириш вазифаси қўйилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва ҳудудлар раҳбарлари масъулиятини кучайтиришни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар учун маъмурий тўсиқларни кескин қисқартириш ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг...

Больше похожих статей