Президент «маҳалла еттилиги» фаолиятида масъулият ва ташаббускорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида «маҳалла еттилиги» тизими самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг молиявий ваколатлари кенгайтирилганини қайд этди. Бунинг натижасида ҳудудларда қоладиган қўшимча даромад ҳажми икки бараваргача ошган.

Маълум қилинишича, ҳар бир туманда ўртача 22 миллиард сўм қўшимча маблағ сақлаб қолинган бўлса, маҳалла бюджетларига ўртача 150–200 миллион сўмдан қўшимча тушум шаклланган.

Президентнинг таъкидлашича, бугунги кунда ҳудудлардаги долзарб масалаларни ҳал этиш учун ҳокимлар, маҳалла раислари ва «маҳалла еттилиги»нинг бошқа аъзоларида етарли ваколат ҳамда молиявий ресурслар мавжуд.

Шу билан бирга, давлат раҳбари мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда асосий эътибор масъулият ва ташаббускорликни кучайтиришга қаратилган бўлиши лозимлигини таъкидлади. Йиғилишда маҳаллаларда иш самарадорлигини ошириш ва аҳоли муаммоларини тезкор ҳал этиш бўйича устувор вазифалар белгиланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Урганчда ёшлар талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг ҳудудида жойлашган Касблар...

Больше похожих статей