Чўл ва дарё орасида: Ўзбекистоннинг ноёб экотизимлари қандай муҳофаза қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Бухоро ва Хоразм вилоятлари нафақат бой тарихий-маданий мероси, балки экологик жиҳатдан муҳим бўлган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари билан ҳам ажралиб туради. Бу ерларда Қизилқум давлат қўриқхонаси ва Хоразм миллий табиат боғи жойлашган.

Иккала ҳудуд ҳам Амударё бўйида жойлашиб, Марказий Осиёдаги энг ноёб экотизимлардан бири саналган тўқай ўрмонларини муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган. Тўқайлар юзлаб ноёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари учун яшаш муҳитини яратиб, сувни тозалаш ҳамда қурғоқчил ҳудудларда микроиқлимни барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис мазкур ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Глобал экологик жамғарманинг «Aral Sea Wetlands» лойиҳаси доирасида ташкил этилган медиа-экспедициянинг асосий манзилларидан бирига айланди.

1971 йилда ташкил этилган Қизилқум давлат қўриқхонаси 10 минг 311 гектар майдонни эгаллайди. Қўриқхона икки мустақил ҳудуд — қумли чўл ва тўқай қисмларидан иборат бўлиб, улар ўзига хос табиий шароитга эга. Бу ерда 175 турга яқин ўсимлик ва 360 тур ҳайвон қайд этилган. Уларнинг кўпчилиги Ўзбекистон ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил китобларига киритилган.

Қўриқхонанинг энг ноёб ҳайвонларидан бири — Бухоро буғуси ҳисобланади. Бир вақтлар йўқолиб кетиш хавфи остида қолган ушбу тур муҳофаза чоралари натижасида қайта тикланиб, бугунги кунда қўриқхонанинг рамзига айланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкор давлатлари

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Мазкур...

Больше похожих статей