Ўзбекистонда йил бошидан сув тармоқларига ноқонуний уланишнинг 6,4 мингдан ортиқ ҳолати аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йил бошидан назорат органлари билан ҳамкорликда сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ноқонуний уланиш билан боғлиқ 6 447 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қонунбузарликлар оқибатида жамият манфаатларига 103,4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан 22,3 миллиард сўмлик зарарнинг қопланиши таъминланган.

Маълум қилинишича, сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун амалдаги қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган. Шу муносабат билан аҳоли ўртасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, истеъмолчилар учун замонавий ва қулай тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Қарздорликни қисқартириш мақсадида жорий йилда 68,7 минг нафар қарздор истеъмолчига нисбатан фуқаролик ва иқтисодий судларига умумий қиймати 196,8 миллиард сўмлик даъво аризалари киритилди. Шунингдек, ҳисобот даврида республика бўйича 20 минг нафар жисмоний ва юридик шахс сув таъминоти тармоғидан қарздорлиги сабабли вақтинча узилди.

Амалга оширилган чоралар натижасида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 252 миллиард сўмга ёки 31 фоизга қисқарган.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, 2026 йил якунига қадар ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор устувор вазифалар ва чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шу билан бирга, фуқаролар сув таъминоти ва канализация тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ҳақида тегишли ташкилотнинг ишонч телефони ёки расмий ахборот каналлари орқали хабар беришлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкор давлатлари

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Мазкур...

Больше похожих статей