Ўзбекистон илк бор Халқаро информатика олимпиадаси IOI 2026га мезбонлик қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон жорий йилнинг 9–16 август кунлари тарихда биринчи марта Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026)га мезбонлик қилади. 38-маротаба ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақа дунёдаги энг иқтидорли мактаб ўқувчи-дастурчилари иштирок этадиган энг йирик халқаро танловлардан бири ҳисобланади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, IOI 2026 мусобақаси тарихий рекордни ҳам қайд этди. Бу йилги олимпиадада иштирок этиш учун 97 мамлакатдан 386 нафар иқтидорли ўқувчи рўйхатдан ўтган. Бу IOI тарихида энг кўп давлат иштирок этаётган олимпиада сифатида эътироф этилмоқда.

Халқаро информатика олимпиадаси ҳар йили ўтказиладиган энг нуфузли дастурлаш мусобақаларидан бири бўлиб, у ахборот технологиялари соҳасидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Олимпиада ғолиблари ва иштирокчилари дунёнинг етакчи университетлари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда йирик технологик компаниялари эътиборида бўлади.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақага катта тайёргарлик билан кириб келмоқда. Эслатиб ўтиш жоиз, 2025 йил Боливияда ўтказилган олимпиадада мамлакат вакиллари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган эди.

IOI 2026 мусобақаси Тошкентдаги CAEx кўргазмалар марказида бўлиб ўтади. Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари ва рақамли таълим соҳасидаги халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқини ва Фуцзянь провинциясида...

Больше похожих статей