Навоийда олтин қазиб олиш мақсадида ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетган фуқароларни қутқариб олишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 7 июль куни соат 04:22 да Навоий вилояти, Хатирчи тумани, “Ангидон” МФЙ, Қуврай қишлоғи тоғ ҳудудида 4 нафар фуқаро ноқонуний олтин қазиб олишга борган. Улардан 3 нафари кон ҳудудидаги ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетиб, тупроқ остида қолиб кетган. Ҳодиса юзасидан ташқарида қолган бир нафар шериги томонидан зудлик билан атрофдагиларга ҳамда Навоий вилояти ФВБга хабар берган.

Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келгунига қадар ташқарида бўлган шериги ва маҳаллий фуқаролар томонидан чуқурликдаги 1 нафар фуқаро чиқариб олинган.

ФВБ қутқарувчилари ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келиб, чуқурликда тупроқ остида қолиб кетган яна 2 нафар фуқарони қутқариб олишди. Қутқарилган фуқаролар тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасасига юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Умра хизматлари рекламасида қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқларида жойлаштирилган реклама материалларининг «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқлигини ўрганиш ишларини давом...

Больше похожих статей