Озарбайжон давлат нефть компанияси SOCAR Ўзбекистон нефтини халқаро бозорларга экспорт қилишни бошлади.
Бу ҳақда SOCARнинг халқаро бизнесни ривожлантириш департаменти директори Тоғрул Кочарли Бокуда Қора денгиз савдо ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши доирасида ўтказилган форумда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания аллақачон Ўзбекистон нефтини кейинги экспорт учун Қора денгиз портларига етказиб беришни амалга оширмоқда.
Кочарлининг таъкидлашича, SOCAR ҳар йили Қозоғистон ва Туркманистондан қарийб 4 миллион тонна нефтни жаҳон бозорларига экспорт қилади. 2026 йилдан эса етказиб берувчи давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди.

