- Advertisement -
Тошкентда Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари учун халқаро «Интердом» мактабининг қисқа муддатли таълим дастурига старт берилди.
Лойиҳага кейинчалик 270 нафардан ортиқ хорижлик ўқувчи ҳам қўшилади. Иштирокчилар учун рус тили машғулотлари, Россия маданияти билан танишув ҳамда турли таълим ва маърифий тадбирлар ташкил этилади.
Дастур Тошкентда 1866-йилда биринчи рус мактаби очилганининг 160-йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.
Кейинги босқичда дастурда Ўзбекистон педагогика олийгоҳлари ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этади.

