Ўзбекистон ва Грузия туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Грузия Туризм ассоциацияси раиси Наталья Квачантрадзе ҳамда мамлакатнинг етакчи туризм компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, туроператорлар ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантириш, Грузия бозорида Ўзбекистоннинг бой туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш, шунингдек, Грузияга ташриф буюраётган хорижий сайёҳларни қўшимча йўналиш сифатида Ўзбекистонга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар туризм соҳасида амалий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор ташаббусларни кўриб чиқдилар. Жумладан, халқаро туризм кўргазмалари ва форумлари доирасида мунтазам B2B учрашувларини ташкил этиш, грузиялик туроператорларга Ўзбекистондаги ишончли қабул қилувчи туроператорларни бириктириш ҳамда ўзаро бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва Буюк Ипак йўли йўналишлари бўйича янги саёҳат дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни Грузия бозорига таклиф этиш, маданий, гастрономик, эно ҳамда экологик туризм йўналишларида замонавий туризм маҳсулотларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида туризм маҳсулотларини чуқурроқ ўрганиш мақсадида Ўзбекистон ва Грузия туроператорларининг ўзаро танишув ташрифларини ташкил этиш, турагентлар тармоғи учун семинарлар, тақдимотлар ва workshopлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Шу муносабат билан жорий йилнинг август ойида Грузиянинг етакчи туроператорлари ва турагентлари учун Ўзбекистонга махсус инфо-тур ташкил этилиши режалаштирилди.

Бундан ташқари, Грузия Туризм ассоциацияси раиси Наталья Квачантрадзе ҳамда мамлакатнинг етакчи туризм компаниялари жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган **«Тошкент халқаро туризм кўргазмаси»**да иштирок этишга таклиф этилди.

Қайд этилишича, мазкур ташаббуслар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги туризм алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, янги туризм йўналишларини шакллантириш ҳамда икки мамлакат туризм бизнеси ўртасида узоқ муддатли ва барқарор шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ яшаётган 56,8 минг нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинди

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бир йилдан ортиқ муддат давомида истиқомат қилаётган...

Больше похожих статей