Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.
Кутилаётган асосий ўзгаришлар:
➖ Профилактика инспекторининг касбий фаолиятига аралашиш, унга тааллуқли бўлмаган топшириқлар ва асоссиз юкламалар бериш тақиқланади.
➖ Давлат органлари профилактика инспекторининг сўровига 10 кунда ёзма жавоб бериши, унинг тақдимномаси эса дарҳол кўриб чиқилиб, бир ой ичида ёзма равишда жавоб юборилиши белгиланмоқда.
➖ Инспекторлар ҳар чоракда аҳоли олдида ҳисобот беради. Агар аҳолининг 50 фоиздан кўпи ходимга ишончсизлик билдирса, унинг лавозимига лойиқлиги қайта кўриб чиқилади.
➖ Ҳокимликларинспекторларни хизмат уйи ва хонаси билан таъминлайди. Шунингдек, уларга 18 та модда бўйича маъмурий огоҳлантириш қўллаш ваколати берилади.
➖ Жамоат хавфсизлиги университетини трансформация қилиш, кундузги таълим квотасини 600нафаргача, масофавий таълим квотасини 300нафаргача ошириш таклиф қилинди.

