«Росатом» Техник академияси ва «Ўзатом» агентлиги ядро тиббиёти соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Томонлар кадрлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг ядро инфратузилмасини ривожлантириш билан биргаликда шуғулланишни режалаштирмоқда.

IV Халқаро ёшлар ядро форуми «Обнинск NEW» доирасида «Росатом» Техник академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги («Ўзатом» агентлиги) ядро тиббиёти ва турдош соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Ҳужжатни Техник академия ректори Юрий Селезнёв ва Агентлик директори Азим Аҳмедхўжаев имзолади.

Ҳужжат икки ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ядро тиббиёти миллий инфратузилмасини ривожлантириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, илмий-техникавий ахборотларни тизимли алмашишга қаратилган қўшма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди. Тайёрлов дастурлари ҳар икки мамлакатнинг миллий хусусиятларини ҳисобга олади ҳамда тиббий мақсаддаги изотопларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, радионуклид диагностикаси ва терапияси, тераностика, нур терапияси, радиофармацевтик препаратларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва клиник қўллаш, радиация хавфсизлиги каби соҳалардаги энг яхши тажрибаларга таянади.

«“Росатом” Техник академияси ядро технологиялари ва уларни энергетикадан ташқари соҳаларда қўллаш бўйича ноёб компетенцияларга эга. Биз Ўзбекистонда ядро тиббиётини ривожлантириш учун катта салоҳиятни кўряпмиз ва жаҳон даражасидаги энг замонавий технологиялар билан ишлай оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун ўзимизнинг таълим ва илмий-методик ресурсларимизни тақдим этишга тайёрмиз», — деди Юрий Селезнёв.

«Ядро тиббиётини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 2026 йил февраль ойида “Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ядро тиббиётини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бошланган эди. Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатни ишлаб чиқиш якунланмоқда. У кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва тармоқ миллий инфратузилмасини мустаҳкамлашни назарда тутади. Ишончим комилки, “Росатом” Техник академияси билан Келишувнинг имзоланиши ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш ва режалаштирилган тадбирларни амалий жиҳатдан амалга оширишда муҳим қадам бўлади. Бу фақат таълимий қўллаб-қувватлаш ҳақида эмас, балки ядро тиббиёти соҳасида шифокорлар, тиббий физиклар, радиокимёгарлар, радиофармацевтлар ва муҳандис-техник ходимларни ўз ичига олган мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг комплекс тизимини шакллантириш ҳақида ҳамдир», — деди Азим Аҳмедхўжаев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда чанғ бўронлари кузатилиши мумкин

29 июнь куни Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанғ бўронлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида махсус комиссия огоҳлантирди. Жаҳон метеорология ташкилоти ва «Ўзгидромет»...

Больше похожих статей