ЖЧ-2026: Канада Жанубий Африкани мағлуб этиб, 1/8 финалига йўл олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Канада терма жамоаси Жанубий Африка устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига чиқди.

АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Соу-Фай» стадионида бўлиб ўтган учрашув узоқ вақт давомида ҳисоб очилмаган ҳолда кечди. Беллашув тақдири иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда ҳал бўлди.

Учрашувдаги ягона голга Канада терма жамоаси ярим ҳимоячиси Стефан Эуштакиу муаллифлик қилди. Унинг компенсатор вақтда киритган тўпи жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Ушбу натижа орқали Канада терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига чиқишга муваффақ бўлди.

Энди канадаликлар чорак финал йўлланмаси учун Нидерландия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби билан баҳс олиб боради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда чанғ бўронлари кузатилиши мумкин

29 июнь куни Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанғ бўронлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида махсус комиссия огоҳлантирди. Жаҳон метеорология ташкилоти ва «Ўзгидромет»...

Больше похожих статей