Ўзбекистон ва Жаҳон банки стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни мамлакатимизда Жаҳон банки таъсисчи давлатларининг «Швейцария гуруҳи» йиғилишида иштирок этиш учун бўлиб турган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида Антонелла Бассани давлат раҳбарига Жаҳон банки президенти Ажай Банганинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Музокаралар чоғида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш доирасида Жаҳон банки гуруҳи билан стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар кейинги йилларда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини қайд этдилар. Хусусан, ўтган йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида эришилган юқори даражадаги келишувлар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.

Бугунги кунда икки томонлама қўшма лойиҳалар портфели 15 миллиард доллардан ошган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида Жаҳон банкининг минтақавий офиси фаолият юритмоқда ҳамда молиялаштиришнинг замонавий механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Учрашувда жорий йил давомида режалаштирилган Жаҳон банки раҳбарияти ташрифлари ва қўшма тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди. Шу билан бирга, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий йўналишларини қамраб оладиган янги узоқ муддатли Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш режалари қўллаб-қувватланди.

Томонлар кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларини жорий этишда Жаҳон банкининг молиявий воситаларидан кенгроқ фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, инсон капиталини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини янада яхшилашга кўмаклашиш йўналишларида яқин ҳамкорликни давом эттириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга қандай натижалар берди?

– Google Trends маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳақидаги интернет қидирувлари 450 фоизга ошди. – Халқаро ахборот маконида Ўзбекистон ва миллий терма...

Больше похожих статей