2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Хива шаҳрида Хитойнинг Ляонин педагогика университети филиалини очиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирги кунда томонлар бўлажак филиални жойлаштириш ва унинг моддий-техник базасини шакллантириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этмоқда. Шу мақсадда Урганч давлат университети делегацияси Хитойнинг Далянь шаҳрига ташриф буюрди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ляонин педагогика университети ҳамда Урганч давлат университети ўртасида уч томонлама келишув муҳокама қилинди. Ҳужжат филиални ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Шунингдек, университетлар сунъий интеллект, кимё ва GIS-технологиялари йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек Хивада Конфуций институтини очиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича келишувга эришди.

