Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг L гуруҳида Англия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги учрашув дуранг натижа билан якунланди. АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги «Жиллетт» стадионида бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб очилмади — 0:0.
Ўйин давомида англиялик футболчилар ташаббусни ўз қўлларида ушлаб турди. Статистикага кўра, Англия терма жамоаси рақиб дарвозаси томон 18 марта зарба йўллаган бўлса, ганаликлар ҳисобида атиги икки зарба қайд этилди. Дарвоза томон аниқ зарбалар нисбати ҳам англияликлар фойдасига бўлди 4:1. Шунингдек, тўп назорати бўйича ҳам Европа вакиллари устунлик қилди.
Шунга қарамасдан, ҳар икки жамоа ҳам гол уриш имкониятидан фойдалана олмади ва учрашувдан бир очкодан қўлга киритди.
Иккинчи тур якунларига кўра, Англия ва Гана терма жамоалари ҳисобида тўрт очкодан мавжуд. Тўплар нисбати яхшироқ бўлгани сабабли Англия гуруҳ пешқадамига айланди.
L гуруҳидаги яна икки иштирокчи Хорватия ва Панама терма жамоалари эса биринчи турда мағлубиятга учраган бўлиб, уларнинг кейинги учрашувлари плей-офф йўлланмаси учун курашда муҳим аҳамият касб этади.

