- Advertisement -
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Damas автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 9 июнь куни М-37 автомобиль йўлида юз берган. 35 ёшли Damas ҳайдовчиси транспорт оқимини асфальт қопламаси бўлмаган йўл четидан қувиб ўтишга уринган вақтда бошқарувни йўқотган.
Натижада автомашина ҳаракат қисмига чиқиб кетиб, юк ташувчи транспорт воситаси билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олган. У автомашина салонидан мустақил равишда чиққан ва шифохонага олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

