Жиззахда аттракцион носозлиги оқибатида тўрт киши жароҳат олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах шаҳридаги истироҳат боғларидан бирида жойлашган аттракционда юз берган носозлик оқибатида тўрт нафар фуқаро жароҳат олди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 10 июнь куни соат 22:00 атрофида «Ўрда» экологик маданият ва дам олиш боғидаги «Қулаш минораси» аттракционида содир бўлган.

Аттракцион ишида кузатилган техник носозлик натижасида тўрт нафар шахс турли даражада жароҳатланган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур аттракцион 2019 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, у охирги марта 2025 йил 5 ноябрь куни техник кўрикдан ўтказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар носозлик сабаблари ва ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.

Ҳодиса жойидан тасвирга олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқини ва Фуцзянь провинциясида...

Больше похожих статей