«Фуд-лаборатория» ва замонавий таълим амалиётлари: Тошкентда мактаб ўқувчиларида соғлом одатларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги 60-сонли умумтаълим мактабида «Соғлом авлодни тарбиялаймиз» мавзусида республика семинари бўлиб ўтди. Тадбир «Саломатлик йўналишлари» таълим дастури доирасида ташкил этилди.

Семинарда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита, Республика таълим маркази, Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, тиббиёт соҳаси вакиллари, педагоглар ҳамда мамлакатнинг 12 ҳудудидан болалар саломатлиги бўйича мутахассислар иштирок этди.

«Саломатлик йўналишлари» дастурининг асосий мақсади ёш авлодда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришдан иборат. Дастур «Нестле» компанияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита ҳамда Республика таълим маркази ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида 2025–2026 ўқув йили якунлари сарҳисоб қилиниб, дастурни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди. Бугунги кунда дастур Тошкент шаҳри, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида амалга оширилмоқда. Ҳар йили 12 мингдан ортиқ ўқувчи соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабат бўйича билим олмоқда.

Семинарнинг асосий воқеаларидан бири мактабларда дастурни амалга оширишнинг янги шакли — «Фуд-лаборатория» тақдимоти бўлди. Ушбу интерактив машғулот ўқувчиларга тўғри овқатланиш тамойилларини амалий тажрибалар ва илмий кузатувлар орқали ўрганиш имконини беради.

Машғулотлар давомида ўқувчилар тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан биргаликда турли озиқ-овқат маҳсулотларининг хусусиятлари ва уларнинг инсон рационидаги аҳамиятини кўрсатувчи тажрибаларда иштирок этди.

«Нестле» компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Сергей Лисюкнинг таъкидлашича, ташаббуснинг асосий мақсади педагоглар, ота-оналар ва мутахассисларни бирлаштирган ҳолда келажак авлоднинг соғлом, онгли ва ўз кучига ишонган инсонлар бўлиб вояга етишига ҳисса қўшишдан иборат.

Семинар доирасида иштирокчилар дастурнинг мамлакатдаги натижаларини муҳокама қилиб, янги ўқув йили режаларини кўриб чиқдилар ҳамда методик ишланмалар танлови финалчилари томонидан тақдим этилган илғор педагогик тажрибалар билан танишдилар.

Республика таълим маркази директори Дилшода Норбоева мазкур дастур ўқувчиларда овқатланишдан тортиб соғлиққа муносабатгача бўлган масалаларда онгли қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантираётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, болалар олган билимларини нафақат мактабда, балки оиласи ва кундалик ҳаётида ҳам қўлламоқда.

Тадбирда болаларда фойдали одатларни шакллантириш ва ўз саломатлигига масъулият билан муносабатда бўлишда идоралараро ҳамкорликнинг аҳамияти ҳам қайд этилди.

Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита раиси маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева лойиҳа иштирокчиларини эришилган натижалар билан табриклаб, экологик масъулиятли авлодни тарбиялашда давлат, бизнес ва таълим муассасалари ҳамкорлигининг муҳимлигини таъкидлади.

«Эко-маданият» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Заррина Абдуллаева дастурнинг алоҳида модули экологик таълимга бағишланганини қайд этди. Унинг фикрича, бундай лойиҳалар ёшлар орасида экологик онг ва маданиятни шакллантиришга хизмат қилади.

Тадбир якунида дастурни амалга ошириш ва мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган педагоглар ҳамда ҳудудий мувофиқлаштирувчилар тақдирланди.

«Саломатлик йўналишлари» дастури ҳақида

«Саломатлик йўналишлари» дастури «Нестле соғлом болалар учун» глобал ташаббуси доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ташкилий ва методик раҳбарлиги асосида амалга оширилади. Дастурнинг асосий мақсади 7–8 ёшли болаларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш ҳисобланади.

«Нестле» компанияси ҳақида

«Нестле» озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқариш соҳасидаги дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Компания 188 мамлакатда фаолият юритади. Унинг бутун дунё бўйлаб қарийб 275 минг нафар ходими мавжуд.

Компаниянинг асосий мақсади маҳсулотларининг фойдасини намоён этиш орқали инсонлар ҳаёти сифатини яхшилашдан иборат. Бош қароргоҳи Швейцариянинг Веве шаҳрида жойлашган бўлиб, компания тарихи 150 йилдан ортиқ вақт муқаддам бошланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда аттракцион носозлиги оқибатида тўрт киши жароҳат олди

Жиззах шаҳридаги истироҳат боғларидан бирида жойлашган аттракционда юз берган носозлик оқибатида тўрт нафар фуқаро жароҳат олди. Маълум қилинишича, ҳодиса 10...

Больше похожих статей