Ўзбекистон хитойлик сайёҳлар орасида тобора оммалашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Хитой фуқаролари учун энг жозибадор сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Сайёҳлик соҳаси маълумотларига кўра, визасиз тартиб жорий этилганидан кейин хитойлик сайёҳлар оқими мамлакатга 3,5 баробар ошган.

2026 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонга 178 минг 121 нафар Хитой фуқароси ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 78 фоизга юқори бўлган. Сайёҳлар сонининг ортиши республикага бўлган қизиқиш кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.

Ўзбекистоннинг оммалашиб бораётганига асосий омиллар сифатида хавфсизлик, нисбатан арзон хизматлар ва бой тарихий-маданий мерос кўрсатилмоқда. Айниқса, Буюк Ипак йўли тарихи билан чамбарчас боғлиқ Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари хитойлик меҳмонлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шунингдек, замонавий шаҳар инфратузилмаси ва тарихий обидалар уйғунлиги билан ажралиб турадиган Тошкент шаҳрига бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Янги сайёҳлик объектлари орасида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази хорижий меҳмонлар эътиборини тортаётган масканлардан бири ҳисобланади.

Мамлакатнинг ривожланган транспорт инфратузилмаси, қулай ҳаво қатновлари, замонавий метро тизими ва миллий таомлар хилма-хиллиги ҳам муҳим устунликлар сифатида қайд этилмоқда. Хитойлик сайёҳлар орасида палов, лагмон ва сомса энг машҳур миллий таомлардан саналади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бишкекда «Звезда Содружествo» гуманитар мукофоти топширилди

9 июнь куни Бишкек шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ижодий ва илмий зиёлилари форуми доирасида «Звезда Содружествo» ҳамда «Содружество дебютов»...

Больше похожих статей