Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати учун Атлантага етиб борди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этиш учун АҚШнинг Атланта шаҳрига етиб борди. Терма жамоанинг мусобақа давомидаги асосий базаси айнан шу шаҳарда жойлашган.

Жамоа аъзоларини аэропортда Халқаро футбол федерацияси (FIFA), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА), шаҳар маъмурияти ҳамда ташкилий қўмита вакиллари кутиб олди.

Мусобақа олдидан футболчилар ва мураббийлар штаби тайёргарлик ишларини Атлантада давом эттиради. Бу ерда жамоа машғулотлар ўтказиб, бўлажак учрашувларга ҳозирлик кўради.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки мамлакат футбол тарихидаги муҳим воқеалардан бири сифатида баҳоланмоқда. Атланта шаҳри эса мусобақа давомида ўзбекистонлик футболчиларнинг асосий қароргоҳи вазифасини бажаради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Урганчда ёшлар талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг ҳудудида жойлашган Касблар...

Больше похожих статей