Суд тизимида коррупцияга қарши кураш ва комплаенс-назорат кучайтирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суд органларида комплаенс-назорат тизими самарадорлигини оширишга бағишланган тақдимот билан танишди. Таклиф этилаётган чора-тадбирлар коррупциянинг олдини олиш, суд тизими шаффофлигини таъминлаш ва аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган.

Тақдимотда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда коррупциявий хавфларни эрта аниқлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва суд ходимларининг масъулиятини ошириш муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди. Бу борада нафақат судьялар, балки қарийб 4,8 минг нафар суд аппарати ходимлари фаолияти ҳам қамраб олинади.

Коррупцияга қарши курашиш ишларини кучайтириш мақсадида Олий суд тизимида Комплаенс-назорат хизмати ташкил этиш таклиф қилинди. Янги тузилма бевосита Олий суд раисига бўйсунади, ҳудудий судларда эса махсус комплаенс-инспекторлар фаолият юритади.

Ушбу хизматнинг асосий вазифалари коррупциявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш ҳамда ходимларнинг касбий этика меъёрларига амал қилишини мониторинг қилишдан иборат бўлади.

Шунингдек, суд тизимида коррупция хавфи юқори бўлган лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш, жараёнларни янада рақамлаштириш ва инсон омили таъсирини қисқартириш чоралари ҳам кўзда тутилмоқда.

Таклифларга кўра, судьялар ҳамда суд аппарати ходимларининг манфаатлар тўқнашуви, даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги декларацияларини тақдим этиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматлаштирилган электрон тизим жорий этилади.

Бундан ташқари, коррупциявий хавфлар ва шубҳали ҳолатларни аниқлашга хизмат қилувчи замонавий ахборот тизимлари ишга туширилади. Коррупция ҳақида хабар берувчи ходимларни ҳимоя қилиш ва фуқаролар учун хавфсиз мурожаат каналларини яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

2026 йил якунига қадар суд тизимининг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини комплекс баҳолаш режалаштирилган. Судьяликка номзодларни танлаш жараёнида уларнинг касбий билимлари билан бирга шахсий фазилатлари ва коррупциявий хавфларга қарши туриш қобилияти ҳам баҳоланади.

Шу билан бирга, суд ишларини автоматик тақсимлаш тизимини такомиллаштириш, кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ва меритократия тамойилларини кенг жорий этиш назарда тутилган.

Муҳокама якунида давлат раҳбари суд тизимида ҳалоллик, адолат ва шаффофлик муҳитини шакллантириш фуқароларнинг судларга бўлган ишончини оширишнинг муҳим шарти эканини таъкидлади. Масъулларга таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва комплаенс-назорат соҳасига малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга қарши баҳсда 2:1 мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Нидерландия терма жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб 32-дақиқада...

Больше похожих статей