Барча олийгоҳларда «Тадбиркорлик асослари» фани жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ва уларни меҳнат бозорига самарали интеграция қилиш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги тақдимот билан танишди.

Маълум қилинишича, 2026 йилда мамлакат олийгоҳларини қарийб 320 минг нафар талаба тамомлайди. Шу муносабат билан битирувчиларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ҳамда касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш вазифалари муҳокама қилинди.

Тақдимотда ёш мутахассисларни мавжуд бўш иш ўринларига йўналтириш, улар билан индивидуал ишлаш, олийгоҳлар ҳузуридаги карьера марказлари фаолиятини кучайтириш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Келажакка қадам» дастури доирасида битирувчиларнинг бизнес лойиҳаларини имтиёзли молиялаштириш ишлари давом эттирилади. 2025 йилда ушбу дастур орқали 6 мингдан ортиқ лойиҳа учун 378 миллиард сўм маблағ ажратилиб, қарийб 8 минг нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. 2026 йилда эса дастурга 500 миллиард сўм йўналтирилиб, 8 мингдан зиёд лойиҳа қўллаб-қувватланиши ва 10 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳудудларда TalabaExpo–2026 касблар кўргазмаларини ўтказиш, иш берувчилар ва бизнес вакилларини кенг жалб қилиш назарда тутилмоқда.

Битирувчиларни ишга жойлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар career.edu.uz платформаси орқали мониторинг қилинади. Ушбу тизимга маҳаллий ҳокимликлар ҳам жалб этилиб, битирувчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона вертикал тизими яратилади.

Олий таълим муассасаларидаги карьера марказлари фаолияти «Битирувчи сифати индекси» асосида баҳоланади. Энг яхши 20 та марказга ривожлантириш учун 500 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Жорий йилда олийгоҳлар кесимида 360 та, факультетлар даражасида эса 750 та бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Муҳим янгиликлардан бири сифатида, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мамлакатдаги барча олий таълим муассасаларида «Тадбиркорлик асослари» фани ўқитилиши йўлга қўйилади. Мазкур фан талабаларда бизнес юритиш, лойиҳа ишлаб чиқиш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, талабалар стартапларини қўллаб-қувватлаш, олийгоҳлар ҳузурида spin-off корхоналар ташкил этиш, тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда битирув малакавий ишларини иш берувчилар майдонларида ҳимоя қилиш амалиётини жорий этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, иш берувчилар буюртмаси асосида мутахассис тайёрлашни назарда тутувчи мақсадли дуал таълим тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Ушбу моделда буюртмачи ташкилот битирувчини ўқишни тамомлагач иш билан таъминлаш кафолатини беради.

Йиғилиш якунида давлат раҳбари масъул ташкилотларга белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, битирувчилар билан ишлаш тизимини кучайтириш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент уй-жой ижара бозори: медиан нарх барқарор, айрим сегментларда ҳудудий тафовут 2 баробардан юқори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2026-йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги уй-жой ижара...

Больше похожих статей