Transparency International халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинган Коррупцияни қабул қилиш индекси натижаларига кўра, Ўзбекистон 31 балл тўплаб, 180 давлат орасида 124-ўриндан жой олди.
Индекс давлатлардаги коррупция даражасини баҳолаш учун қўлланади. Унда мамлакатлар 0 дан 100 баллгача баҳоланади: 0 балл коррупция даражаси юқори бўлган тизимни, 100 балл эса коррупциядан холи муҳитни англатади.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонга тегишли бўлиб, мамлакат 96-ўринни эгаллади. Ўзбекистон минтақада иккинчи натижани қайд этган. Қирғизистон 142-ўрин, Тожикистон 166-ўрин ва Туркманистон 167-ўриндан жой олган.
Жаҳон рейтингида энг юқори натижаларни Дания, Финляндия, Сингапур ва Янги Зеландия намоён этди.

