Мирзиёев Жапаровни Қирғизистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қирғизистон етакчиси ва мамлакат халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йиллар учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг номустақил аъзоси этиб сайлангани билан табриклади. Шавкат Мирзиёев мазкур қарор мамлакатнинг фаол ташқи сиёсати ва минтақавий барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасига берилган юксак баҳо эканини таъкидлади.

Томонлар халқаро майдонларда яқин мувофиқлашув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Суҳбат чоғида етакчилар дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган Ўзбекистон–Қирғизистон муносабатларининг юқори даражасини мамнуният билан қайд этдилар.

Олий даражадаги аввалги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодиёт, транспорт, энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, президентлар олий даражада ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги икки томонлама тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф билан етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига амалий ташриф билан етиб борди. Давлат раҳбари Санкт-Петербург шаҳрига келди ва бу...

Больше похожих статей