Самарқандда Оролбўйи сув ресурсларини бошқариш бўйича янги концепция имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган «Eco Expo 2026» халқаро кўргазмаси доирасида Қуйи Амударё ҳавзаси учун Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) режаси концепцияси имзоланди. Ҳужжат Оролбўйида сув ресурсларидан самарали ва барқарор фойдаланишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Концепция Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Глобал экологик фонд ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Aral Sea Wetlands» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Ҳужжатни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти вакиллари имзолади.

Таъкидланишича, янги ёндашув сув ресурсларини бошқаришда маъмурий ҳудудлар эмас, балки дарё ҳавзаси тамойилига асосланади. Бу эса сувдан фойдаланувчилар манфаатлари, табиий экотизимлар ҳолати, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳалар, энергетика ва маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини комплекс тарзда ҳисобга олиш имконини беради.

Мутахассислар фикрича, мазкур концепция сув ресурсларини баҳолашнинг самарали механизмларини жорий этиш, ҳар бир куб метр сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ресурслар учун юзага келиши мумкин бўлган низолар хавфини камайтириш ҳамда иқтисодий, ижтимоий ва экологик манфаатлар ўртасида мувозанатни таъминлашга хизмат қилади.

Лойиҳанинг амалий босқичида Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Мўйноқ туманларида пилот ишлар амалга оширилади. Уларда сув ҳисобини рақамлаштириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва маҳаллий аҳолини қарор қабул қилиш жараёнларига жалб этиш бўйича механизмлар синовдан ўтказилади.

«Eco Expo 2026» доирасида ташкил этилган тадбирда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирокида Оролбўйидаги сув-ботқоқ ҳудудларни тиклаш, биоxилма-хилликни сақлаш, ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Навоийазот»да қиймати 1 миллиард долларлик 10 та янги кимё лойиҳаси амалга оширилади

Навоий вилоятидаги «Навоийазот» кимё кластери негизида умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 10 та янги кичик тоннажли кимё лойиҳасини...

Больше похожих статей