Тошкент вилоятида ҳаво сифатини кузатиш бўйича 5 та автоматик станция ишга туширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятининг саноат марказлари ҳисобланган Чирчиқ, Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ҳамда Қибрай туманида ҳаво сифатини мониторинг қилишга мўлжалланган 5 та автоматик кузатув станциясини ўрнатиш ва созлаш ишлари якунланиш арафасида.

Лойиҳа Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда «Замин» фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Янги станциялар атмосфера ҳавоси ҳолатини доимий кузатиш, ифлосланиш даражасини аниқлаш ва экологик вазиятни баҳолаш имкониятларини кенгайтиради.

Станцияларни тўлиқ ишга тушириш олдидан «Ўзгидромет» мутахассислари халқаро экспертлар иштирокида махсус ўқув машғулотларида қатнашмоқда. Унда ускуналар ва дастурий таъминотдан фойдаланиш, келиб тушаётган маълумотларни таҳлил қилиш, қурилмаларни калибрлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш масалалари бўйича малака ошириш ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда «Францияда ишлаб чиқарилган» брендлар ва технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Тошкент шаҳрида «Францияда ишлаб чиқарилган» кўргазмасини ташкил этмоқда. Мазкур тадбир ҳар йили Елисей саройида ўтказилиб, ташриф...

Больше похожих статей