2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Мазкур тартиб Президентнинг кичик бизнес субъектлари учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратишга қаратилган фармони асосида жорий этилмоқда.
Янги қоидаларга мувофиқ, ресторанлар, кафелар, меҳмонхоналар ва бошқа умумий овқатланиш муассасалари алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини реализация қилишда нақд ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкин бўлади.
Таъкидланишича, мазкур ўзгаришлар хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

